Ойдин Солиҳ: ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ (Йўқотилган шифо изидан) (1)
Бугундан эътиборан Туркияда қўлма қўл бўлиб ўқилаётган Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” китобини эълон қила бошлаймиз.
Китоб ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Др. ОЙДИН СОЛИҲ
ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ (Йўқотилган шифо изидан)
ИККИНЧИ НАШРГА СЎЗБОШИ
Китобимиз Туркия туркчасида ёзилганди, аммо унда кўтарилган тиббий муаммоларнинг деярли ҳаммаси, бутун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
Албатта, китобда хасталарга тавсия қилинган ўсимликлар Туркия- нинг жуғрофияси, табиати ва ўсимлик дунёси ҳисобга олинган ҳолда тавсия қилинди. Китобда кўрсатилган баъзи ўсимлик Ўзбекистонда то- пилмаслиги мумкинлигини кўзда тутиб, китобимизда бу ўсимлик ва до- риларнинг муқобиллари ҳақида ҳам билги бердик.
Аммо бу ерда кўрсатилган ўсимликларнинг аксарияти Ўзбекистонда мавжуд. Буни китобимиз охирида берилган “Луғат”га қараб ўрганишингиз мумкин.
Китобнинг иккинчи нашри жиддий бир таҳрирдан кечди ва унга бир- нечта муҳим боблар илова килинди. “Кибернетик тиббиёт”, “Бинаурал фаоллашув”, “Психотропик моддалар” шулар жумласидандир.
Бу китобда мавжуд тиббий муаммоларнинг ечими фақат Яратганнинг қонунларида эканини баҳолиқудрат англатишга ҳаракат қилдик.
Тақдим этганимиз даволаш услуби аждодларимизнинг асрлар даво- мида қўлланиб келган муолaжа усулларига таянади.
Шифо Аллоҳдандир. Биз фақат тавсияларимизни Китоб, суннат ва тибб илмига уйғун қилишга уриндик.
Ойдин Солиҳ
Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт: İhlas Gazetecilik A.Ş. 29 Ekim cad. 34197 Yenibosna, İstanbul (+90 212) 444 35 06 Буюртма учун манзил: gercektip@gmail.com (+90 212) 534 09 90 ISBN: 978-605-62880-2-9
Тузатилган ва тўлдирилган иккинчи нашри Истанбул 2012
Китобни тайёрлашда ёрдамлари учун Ҳадича Мисга, Умида Солиҳ, Юсуф Кот, Фаруқ Гуниндиларга миннатдорчилик билдираман.
МУНДАРИЖА
КИРИШ • 8 / КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ • 12 Кам чайнаш • 12 / Яхши чайнашнинг фойдалари • 13 / Кўп ейиш • 14 /Аралаш ейиш • 15 / Тез-тез ейиш • 16 / Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик • 17 / Эскирган ва иситилган таомлар • 18 / Таом ейишда «Бисмиллоҳ»нинг аҳамияти • 18 / Қўшимчали тайёр таомлар ва ичимликлар • 19 / Кенг қўлланиладиган қўшимча моддалар • 22 / Кир ювиш воситалари, кимёвий моддалар, пардоз ва бадан парвариши маҳсулотлари • 28 / Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар) • 30 / Тиббий дори-дармонлар • 33 / Антибио- тиклар • 36 / Иммунитет тизими • 37 / Ҳужайранинг генетик қурилишидаги ўзгариш (мутация) • 42 / Рекомбинант дорилар • 42 / Ўзак ҳужайра • 44 / Касалликларнинг бош- ланиши ва ривожланиши • 45 АСОСИЙ ЕГУЛИКЛАР • 49 Сув • 49 / Асал • 53 / Мева ва сабзавотлар • 56 / Сут • 58 / Нон • 61 / Гўшт • 63 / Товуқ • 67 / Тухум • 67 / Ёғлар • 68 ТАБИИЙ ДОРИ-ДАРМОНЛАР • 73 Аччиқ қовун • 72 / Арпабодиён • 75 / Арпа • 76 / Розмарин • 76 / Чимланган (янги униб чиққан) буғдой ва арпа • 77 / Седана • 77 / Дафна дарахти • 80 / Кавар (ковул) • 81 / Грейфрут • 81 / Сабзи • 81 / Хурмо • 81 / Қичитқи ўти (газанда) • 82 / Анжир • 83 / Чиннигул • 83 / Тарвуз • 83 / Қовун • 84 / Жамбул (тошчўп) • 84 / Зиғир уруғи • 85 / Қизил лавлаги • 85 / Қоразира • 86 / Хино • 87 / Карам • 87 / Лимон • 87 / Мисвок • 88 / Анор • 88 / Заъфарон • 89 / Саримсоқ • 89 / Семизўти • 91 / Сано • 92 / Сирка • 92 / Пиёз • 93 / Туз • 95 / Долчин • 96 / Узум • 96 / Кўк чой • 97 / Занжабил • 97 / Зайтун дарахти • 98 / Хулоса • 98 СОFЛИКНИ САҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ • 101 Тўғри озиқланиш • 102 / Таҳорат • 109 / Намоз • 110 / Уйқу • 111 / Кийим • 113 ВУЖУДНИ ТОЗАЛАШ • 114 Вужудингизни тозалашга эҳтиёжингиз борми? • 114 / Вужуд қандай тозаланади? • 114 / Жигарни тозалаш • 115 / Оҳакдан тозалаш • 121 / Буйрак ва сийдик пуфакларини тозалаш • 121 / Буйрак ва қовуқни (сийдик пуфагини) тозалашга тайёргарлик • 122 / Ўпкаларни тозалаш • 124 / Ўпкаларни тозалашга тайёргарлик • 126 / Ўпкаларни тоза- лаш • 127 / Қон ва томирларни тозалаш • 129 / Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва холестеринни туширувчи дорилар • 129 / Қон олдириш (хожамот) • 131 / Хожамотнинг фойдалари • 134 / Хожамот вақти • 135 / Хожамот ўринлари • 135 / Банка қўйиш (кичик хожамот) • 137 / Зулук билан даволаш • 139 / Очлик билан даволаш (рўза) • 143 / Бир кунлик очлик • 146 / Уч кунлик очлик • 146 / Ўн кунлик очлик • 147 КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ДАВОСИ • 152 Жарроҳлик амалиёти • 152 / Аъзоларнинг кўчирилиши • 153 / Қон алмаштириш • 154 / Кўрсатиш (диагностика) жиҳозлари • 155 / Ошқозон ва ичак касалликлари • 156 / Ҳазмсизлик • 156 / Қусиш • 157 / Қабизлик (Ич қотиши) • 158 / Ичакларни ишлатиш • 158 / Сано қўллаш • 159 / Зиғир уруғи қўллаш • 160 / Магнезиум сулфат (инглиз туз) қўлланиши • 160 / Ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлиши • 161 / Ич кетиши • 162 / Ошқозон рефлюзи • 164 / Ошқозон яраси • 165 / Ошқозон ва ичакларнинг умумий давоси (2-4 ҳафталик курс) • 166 / Паразитлар • 170 / Моргеллонс • 173 / Варикоз ва Ге- моррой (вена томирларининг кенгайиши) • 174 / Жигар касалликлари • 177 / Сурункали токсик гепатит • 177 / Вирусли гепатит • 178 / Цирроз • 185 / Талоқнинг катталашуви • 188 / Анемия (Камқонлик) • 191 / Сўлак бези тизими ва касалликлари • 194 / Қандли диабет касаллиги • 194 / Тироид бези касалликлари • 202 / Обезит (Семизлик) • 206 / Буйрак ва сийдик йўллари касалликлари • 208 / Сурункали буйрак етишмовчилиги • 208 / Ирсий аъзоларнинг касалликлари • 214 / Простата бези касалликлари • 214 / Эркакларда бепуштлик • 217 / Аёл касалликлари • 220 / Эндометриоз (оғриқли ҳайз қонашлари) • 221 / Вагинизм • 224 / Бачадонни тозалаш • 224 / Бепуштлик • 225 / Про- бирка боласи • 226 / Сурункали қонашлар • 230 / Ҳайз кўрмаслик ва барвақт менопоз (климакс) • 233 / Туғишни назорат қилиш • 235 / Менопоз • 237 / Мускул ва суяк касал- ликлари • 238 / Ревматик касалликлар • 238 / Бел ва бўйин чурраси (грижаси) • 244 / Суяк эриши (Osteoporoz) • 245 / Ишиас (қуймич асаб толасининг яллиғланиши) оғриғи • 247 / Фил касаллиги (элефантиаз) • 250 / Неврологик ва руҳий касалликлар • 251/ Бош оғриғи • 251 / Фебрил Конвулсиялар (ФК) • 255 / Гиперфаоллик (Диққат тарқоқлиги синдроми) • 263 / Аутизм • 268 / Эпилепсия (тутқаноқ) • 271 / Кенг тарқалган руҳий касалликлар • 277 / Юрак-томир касалликлари • 285 / Юқори қон босими (Гипертония) • 285 / Юрак касалликлари • 288 / Шиш ва саратон (рак) • 292 / Саратон (рак) ва шиш (ғурра)ларнинг даволаниши • 294 / Кўз касалликлари • 299 / Оғиз соғлиги • 301 / Қулоқ касалликлари • 304 / Соч, мўй ва тирноқлар • 304 / Соч тўкилиши • 306 / Сочни бўяш • 308 / Шайтонтирноқ (тирноқнинг ичкарига ўсиши) • 309 / Қилнинг ўралиши (қайтиши) • 310 / Лазер депиляцияси (қил тушириши) • 310 / Тери касалликлари • 311 / Эгзема • 312 / Садаф (псориаз) • 314 / Витилиго (пес) • 316 / Эризипелоид (Йилонжиқ, рожа, эритема ползучая) • 318 / Эпидермофития (грибок) • 319 / Яралар • 320 / Кесиклар (кесилган жойлар) • 321 / Эзиклар (эзилган жойлар) • 321 / Тузалмаётган яралар • 321 / Куйган жойлар • 322 / Аллергия • 324 ЎЛИМ • 328 ҲОМИЛА, ТУFИШ ВА ЧАҚАЛОҚ ПАРВАРИШИ • 331 Ҳомиладорликнинг илк ҳафтaлари • 331 / Ҳомиланинг тушиш хавфи • 332 / Ҳомиладор аёл парвариши • 333 / Чақалоқ жинси • 333 / Туғишга тайёргарлик • 334 / Табиий туғиш • 335 / Сунъий тўлғоқ (Induction) • 338 / “Цезар амалиёти” • 339 / Туққан аёлнинг нифос (туғишдан кейинги қонаш) даври • 342 / Чақалоқни парваришлаш • 342 / Эмизиш • 342 / Кўкракларнинг шишиши, кўкрак учларининг ёрилиши • 344 / Ком- пресслар • 344 / Тайёр таглик (памперс) қўллаш • 347 / Чақалоқни ювинтириш • 348 / Болалар касалликлари • 249 / Қусиш • 349 / Ич кетиши (диарея) • 349 / Ич қотиши • 350 / Қулоқ оғриғи • 351 / Бодомсимон безларнинг шишиши (ангина) • 352 / Қўрқув • 353 / Уйқуда тагини ҳўллаш • 355 / Эмлаш • 357 GMO • 360 Инсон-ҳайвон гибрид эмбрионининг ишлаб чиқарилиши • 363 ДНКдаги ЎЗГАРИШЛАР • 365 Индигоид ва кристал болалар • 371 / Кибернетик тиббиёт • 372 ЗЕҲН (ОНГ) НАЗОРАТИ • 377 Бинаурал фаоллашув • 377 / Психотроп моддалар • 382 / 25-чи кадр • 386 / Нанотех- нология • 387 СЎНГСЎЗ • 394 ИЛОВА • 397 Инсон насли таҳликада • 397 / Атирлар (ҳидлар) • 398 / ВВС радиосига суҳбат • 407 / Муштарийлардан мактублар • 419 “ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ”НИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ НАШРИГА ЛУFАТ • 425
Ойдин Солиҳ: ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ (2) Замонавий медицинанинг инқирози
Замонавий медицинанинг инқирози
Туркия Жумҳурияти соғлиқни сақлаш вазирлиги 2006 йили тайёрла- ган “Сурункали касалликлар ҳисоботи”га кўра, Туркияда, таxминан, 22 миллион киши сурункали касал ва бундaй касаллар сони тобора ортиб бормоқда.
Таxминан 15 миллион кишида юқори қон босими бор, 4 миллион киши қанд касаллиги, 3 миллион киши сурункали обструктив ўпка касаллиги, 2 миллион киши коронар юрак касаллиги билан оғрийди. Аҳолининг 40%ида турли даражаларда анемия кузатилган.
Бундан ташқари, ёш қизларнинг аксариятида, баъзи эркакларда, ҳатто болаларда эндрометриоз кузатилмоқда. Қисирлик (туғмаслик) кенг ёйилмоқда, ҳар икки чақалоқдан бири жарроҳий йўл (цезар ама- лиёти) билан туғдирилмоқда. Психологик ва руҳий муаммолар, рак, тироид касалликлар халқни сел каби босмоқда. Рекомбинант ДНК до- рилар, вакциналар, ДНКси ўзгартирилган озуқалар инсонларнинг, айниқса болаларнинг ДНКсини ўзгартирмокда. Бу аянчли манзара ин- сонларни умидсизликка, қўрқувга солиб, уларни даволанишда янглиш ҳаракатларга йўналтирмоқда.
Замонавий тибб ва унинг ташҳис (диагноз) имкониятлари “катта қадамлар билан” олға юраётгандай кўринади, аммо касалликлар ҳам худди шундай “катта қадамлар билан” тарқалиб, кенгайиб бормоқда. Касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муолажалар эса, акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган касалликларни юзага чиқармоқда.
Биз учун бу парадокс эмас. Нега? Чунки замонавий тиббиёт фалса- фаси пойдеворидан бошлаб хато устига қурилган. Масалан, замонавий тиббиёт инсон баданида ҳарорат (температура) юксалса – уни пасайти- рувчи, қон босими кўтарилсa – уни туширувчи, инфекция тушса – анти- биотик қўллашни ўргатади. Яъни, замонавий тиббиёт касалликни эмас, симптомларини кетказишга ҳаракат қилади.
Бу муолажа эмас, балки жонли организм иммунитетига эълон қилинган шиддатли ва давомли урушдир. Бизнинг иммун тизимимиз бу зарарли “тиббий экспериментлар” ҳужумига карши омонсиз қаршилик кўрсатмоқда ва то чўкиб, хароб бўлгунга қадар таслим бўлмаяпти. Им- мунитет тизими чўкканидан кейин эса касалликлар киши бошига би- рин-кетин ёғила бошлайди.
Замонавий тиббиётнинг витаминлар, Рекомбинант ДНК дорилар вa эмлаш материаллари, жарроҳлик амалиётлари, жарроҳлик билан туғдириш, қон ва аъзоларни кўчириш, икки онали ва “пробирка бола- лари”, илдиз ҳужайра (эмбриональная стволовая клетка)сидан фойдала- ниш, клонлаштириш воситалар орқали қутулиш умиди билан йўғрилган бу xаёллар ҳар гал хусрон (зарар) билан якун топмоқда ва топажакдир. Бунинг сабабини Яратувчининг қонунларини билмасликдан, мен- симасдан ва ёки бу қонунларга зид даво йўлларини излаганларнинг дунёқарашидан ахтармоқ керак.
Ҳақиқатга олиб борадиган йўл – илоҳий қонунлар топталмаган йўлдир.
Бу қонунлар Лавҳи Маҳфузда ёзилган. Қонунлар яратилиб бўлинган, уларнинг яратилишига нуқта қўйилгандир. Аллоҳнинг қонунларида ўзгариш қилинмайди.
“Лекин Ҳақ уларнинг истакларига тобеъ бўлса эди, аниқ-ки, ос- монлару ердагилар ва уларнинг орасидагилар фасодга учрашарди” (Мўъминун сураси, 71).
Бу Ояти Каримада Аллоҳ Таъоло инсонларнинг тинимсиз ўзгариб ту- арадиган истакларини рўёбга чиқаришга интилишлари улкан фалокатга олиб келишидан огоҳлантирмоқда.
Биз касалликни эмас, иммунитет тизимидан чиқаётган таҳлика сиг- налларини бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Xатони инсон баданининг яратилишидан излаймиз. Тўғрироғи, хатони Аллоҳ яратган механизм- дан қидирамиз. Ҳолбуки, У яратган механизмда нуқсон бўлмайди.
Аллоҳ яратган иммунитет тизими барча замонавий даволаш усул- ларидан ўзини мудофаа қилади, бу усулларга охиригача қаршилик кўрсатади.Ва оқибатда, соғайиб кетган инсонлар дори ёки жарроҳлик шарофати билан эмас, балки бу “шарофат”ни четлаб ўтaолгани туфайли шифо топадилар.
Замонавий тиббиёт касалликларни йўқотиш учун янги усулларни иш- лаб чиқармоқда, тараққиёт натижасида ўлимга олиб борувчи баъзи касалликларнинг ўлимга олиб бориш нисбати камайган. Ҳарорат кўтарилиши ва туғишдан ўлиш каби. Аммо ҳеч бир касаллик даволаш йўли билан йўқотилмади, аксинча, янги-янги касалликлар пайдо бўлмоқда.
Вабо сингари касалликлар эса ўз вазифасини тамомлагани учун Аллоҳ Таъоло томонидан (ваксина билан эмас) ер юзидан йўқ қилинди, демак, ер юзида “вабодан ўлган шаҳиддир” ҳадисида айтилган шаҳидлик мар- табасига лойиқ инсон деярли қолмаяпти.
Бу жараён юксак ҳарорат (температура) билан боғлиқ касалликлар ва туғишда ўлимларнинг камайишига ўхшайди. Бугун aёллар туғишда ўлмайди, чунки туғишда ўлишга лойиқ аёл қолмади. (“Туғишда ўлган аёл шаҳиддир”- Ҳадиси шариф). Бугун мизожларнинг сири очилган ва мизожга – қон гуруҳига кўра – озиқлантириш тизимлаштирилган.
Бу тизимни қўллаган киши барча касалликлардан қутула олади. Гап шундаки,бу тизимни ҳаётга татбиқ қилиш учун зарур бўлган табиий, гени ўзгартирилмаган озуқалар тобора камайиб бораётир.
Коинотдаги барча жисм ва тизимлар бир бутундир. Баданимиз эса бу- тун коинотнинг бир нусхаси, андозаси сифатида яратилган. Инсон баданига қараганимизда ҳар хил, ич-ичига кирган ва бир- бирига дастак бўлган муаззам бир тизим намоён бўлади.
Замонавий тиббиёт бу муаззам борлиқни бўлакларга бўлиб ўргангани учун, бу йирик тизим фаолиятига бир бутун кўз билан қарамагани учун ҳам на касалликка тўғри ташҳис қўймоқда, на унинг сабаблари- ни билмоқда ва на-да унга даво топмоқда. Ҳолбуки, инсон яратилиш қонунларини билсa ва уларга амал қилсагина соғ, сиҳҳатли ва тўғри яшаш имконига соҳиб бўлади.
Бу китобда айтилаётган даволаш усулларини англаш учун унга яхлит назар билан қараш керак бўлади. Биз китобда касалликларни якка-як- ка даволаш илми билан шуғулланмаймиз. Шу боис китоб бошдан-оёқ ўқилгандан кейингина унинг даволаш фалсафаси ва услубига оид ту- шунча ҳосил бўлиши мумкин.
Бу китобда замонавий билимларнинг яроқсиз изоҳларига тўла, оғир услуби ўрнига касалликлар сабаби ва ҳақиқий шифонинг қаердалиги содда тил билан тушунтирилди. Бу китоб Oxират кунига ишонган, ўз вужуди ва жонли-жонсиз барча борлиқларга зулм қилишдан қўрққан, шифо излаган кишилар учун тайёрланди.
Бу китоб янги “илмий” терминларни кўз-кўз қилиш мақсадида эмас, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни ошкор қилиш мақсадида ёзилди.
Ирсий касалликлардан ташқари деярли барча касалликларнинг саба- би кишини ҳайратга соладиган даражада бир хил.
Барча касалликларнинг давоси ҳам деярли бир xил. Қўлингиздаги китоб бу содда ва ҳикматга бой ҳақиқатни англатиш йўлида Аллоҳнинг изни билан отилган бир қадам.
Касал бўлиш инсоннинг ўз айби, ўз хатосидир.
Чунки инсоннинг баданига уни касалликлардан сақлайдиган шундай бир мукаммал ме-
ханизм жойлаштирилган-ки, бу механизмни ишдан чиқариш учун кўп “меҳнат” қилиш керак. Агар инсон шу мукаммал механизмга эга бўлиб туриб ҳам касалланса, Аллоҳ инсонга шифо топиши учун йўл кўрсатиб қўйган.
Инсон бундан фойдаланмасдан, шифони янглиш йўлларда излаши иккинчи бир хатодир.
Тиббиётда xавфли ҳисобланган бутун касалликлардан табибнинг ёр- дамисиз қутулиш мумкин. Касалликни ташҳис қилиш унчалик аҳамият касб этмайди. Бу китобда тақдим этилган воситалар ва даволашларни Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» ўз ҳаётингизга татбиқ қилсангиз ташҳисни, касалликларнинг ҳақиқий сабабини тушуниш имконига эга бўласиз.
Сабабларни аниқлабгина қолмасдан, бугунгача эътибор бермага- нингиз ҳаётий аҳамиятга эга нарсаларни кўрасиз. Касалхона эшигида навбат пойламай, бирталай дори-дармонлардан ва барча даволаниш xаражатларидан қутуласиз.
Соғлом бўлишнинг қанчалик қулайлигини ҳайрат билан кашф этиб, шундай бир мукаммал яратилганингиз учун Яратганга шукр қиласиз. Ҳақиқатга олиб борувчи йўл очиқ ва соддадир.
(давоми бор)
Ўхшаш мақолалар йўқ.
4 шарҳтошкентда Борми и неча пул
Қизингиз албатта фарзанд кўради. Бу борадаги таниқли мутахасиссларга мурожаат қилиш керак. Бизнинг келинойимиз ҳам айни муаммо билан ўн бир йил яшади. Ниҳоят фаришталар омин деган экан, ҳозир фарзандли бўлиб, бахт ҳаёт кечиришмоқда. Ойдин Солиҳнинг китобини ўқиб чиқсангиз ҳам бу борада етарли маълумот олишингиз мумкин. Оллоҳдан орзуларингиз ушалишини тилаб, Бибисора.
ОЛЛОХ зора сизни сабабчи килган булса. Олдиндан рахмат.
кизим шу фарзанд куролмаяпти.
Шарҳ қолдиришФақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.